Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 01:33

ЕХҲТ: "Хорижий агентлар" ҳақидаги қонун Россияда матбуот эркинлигини торайтирмоқда


АҚШ Давлат департаменти Россия ҳукуматини "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун билан мустақил журналистларга босим ўтказаётганликда айблади.

Департамент вакили Хизер Нойерт Россия ҳукумати ушбу қонунни атайлаб "Америка овози" ва "Озод Европа/Озодлик радиоси" журналистларига қарши ишлатаётганликда айблади.

Нойретнинг ушбу баёноти Москва шаҳар судининг "Озод Европа/Озодлик радиоси" бюросини жаримага тортиш ҳақидаги ҳукми ортидан янгради.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир ҳам Москва шаҳар судининг "Озод Европа/Озодлик радиоси"га қарши чиқарган қарорини танқид қилган.

"Хорижий агентлар" ҳақидаги қонун Россияда матбуот эркинлиги майдонини торайтирмоқда", - деди Дезир.

Москва суди 5 июл куни Озодлик радиоси рус хизматини “хориж агенти” тўғрисидаги қонунга амал қилмаганликда айблаб, жаримага тортди.

Москва шаҳар Тверь туман суди қарорига асосан Озодлик радиоси рус хизмати юз минг рубль миқдорида жарима тўлаши шарт.

XS
SM
MD
LG