Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:17

АҚШ Давлат департаменти ва ЕХҲТ Москва судининг "Озодлик"ка нисбатан ҳукмини қоралади


UKRAINE - Radio Free Europe / Radio Liberty logo, 15May2018

АҚШ Давлат департаменти Россия ҳукуматини "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун билан мустақил журналистларга босим ўтказаётганликда айблади.

Департамент вакили Хизер Нойерт Россия ҳукумати ушбу қонунни атайлаб "Америка овози" ва "Озод Европа/Озодлик радиоси" журналистларига қарши ишлатаётганликда айблади.

Нойретнинг ушбу баёноти Москва шаҳар судининг "Озод Европа/Озодлик радиоси" бюросини жаримага тортиш ҳақидаги ҳукми ортидан янгради.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир ҳам Москва шаҳар судининг "Озод Европа/Озодлик радиоси"га қарши чиқарган қарорини танқид қилган.

"Хорижий агентлар" ҳақидаги қонун Россияда матбуот эркинлиги майдонини торайтирмоқда", - деди Дезир.

АҚШнинг Радиоэшиттиришлар бўйича бошқарув кенгаши ижрочи директори Жон Лэнсинг Москва шаҳар суди қарорини мустақил матбуотга қилинган ҳужум деб атади.

Москва суди 5 июл куни Озодлик радиоси рус хизматини “хориж агенти” тўғрисидаги қонунга амал қилмаганликда айблаб, жаримага тортди.

Москва шаҳар Тверь туман суди қарорига асосан Озодлик радиоси рус хизмати юз минг рубль миқдорида жарима тўлаши шарт.

Судда билдирилишича, агар радио бу қонун талабини яна бузадиган бўлса жиноят иши очилиши ва радионинг Россиядаги фаолияти тақиқланиши мумкин.

Озодлик радиоси адвокатлари судда Адлия вазирлигига бир неча маротаба “хориж агенти” тўғрисидаги қонун талабларига амал қилиш жараёни юзасидан тушунтириш сўраб мурожаат қилганини, бу борадаги барча ҳужжатларни тайёрлаб тақдим этганини, бироқ Адлия вазирлиги бу мурожаатларни эътиборсиз қолдирганини билдирдилар. Суд бу эътирозларни эътиборга олмади.

XS
SM
MD
LG