Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 10:55

Икки йил аввалги EgyptAir учоғи ҳалокатига ёнғин сабаб бўлгани аниқланди


Франциялик терговчилар 2016 йилда EgyptAir авиаширкати учоғининг ҳалокатга учрашига экипаж кабинасида келиб чиққан ёнғин сабаб бўлганини аниқлашди.

Тергов хулосасида айтилишича, учоқ кабинасида келиб чиққан ёнғин бутун самолётга тарқалган.

Франциялик терговчиларнинг бу хулосаси Миср расмийларининг учоқ ҳалокати теракт бўлгани ҳақидаги баёнотига зиддир.

Бортида 66 инсон билан Париждан Миср пойтахти Қоҳирага парвоз қилган А320 учоғи 2016 йил 19 май тунида Ўрта Ер денгизи устида радарлардан ғойиб бўлган, бир неча соатдан кейин учоқнинг денгизга қулаган эди.

Учоқ қулашидан бир неча дақиқа аввал бортдаги ҳожатхоналардан бирида тутун детектори ишга тушиб кетган, бироз вақтдан кейин учоқнинг радиоэлектрон бўлимида тутун борлиги ҳақида маълумот тарқалган, орадан кўп ўтмай учоқ билан алоқа йўқолган.

Учоқдаги йўловчиларнинг 30 нафари Миср, 15 нафари Франция ва қолганлари яна бошқа 10 давлат фуқаролари бўлганлар.

XS
SM
MD
LG