Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:36

ЖЧ-2018: Путин Россия-Хорватия ўйинини томоша қилишга бормайди


7 июл куни Тошкент вақти билан 22.00да Россия ва Хорватия терма жамоалари футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалида учрашади.

Ўйин Сочи шаҳрининг "Фишт" стадионида бўлади. Кремл матбуот хизматига кўра, Россия президенти Владимир Путин иш жадвалига тўғри келмасилиги боис ўйинни томоша қилишга бормайди.

Айни куннинг ўзида чорак финалда Швеция ва Англия жамоалари учрашади. Ўйин Тошкент вақти билан 20.00да бошланади.

Жума кунги ўйин натижаларига кўра, Европанинг икки жамоаси Франция ва Белгия ярим финалга йўлланма олди.

Франция президенти Эмманюэл Макрон Санкт Петербург шаҳрида 10 июл куни Франция ва Белгия жамоалари ўртасидаги ярим финал ўйинини томоша қилиш учун боришини маълум қилди.

Британиянинг Солсбери шаҳрида рус жосуси Скрипал ва унинг қизи заҳарланиши ортидан Лондон ҳукуматини қўллаб-қувватлаб бир қатор давлатлар Россияда ўтаётган футбол чемпионатини бойкот қилишини билдирганди.

XS
SM
MD
LG