Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:31

Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди


Ўзбекистон спортчиси Адҳамжон Эргашев жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Сурат Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтидан олинди.

Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон спортчиси Адҳамжон Эргашев жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Расмий маълумотда айтилишича, Адҳамжон Эргашев 62 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги мусобақаларда даст кўтаришда 135кг, силтаб кўтаришда эса 160кг тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 295 килограмм тош кўтарган спортчи учта олтин медалга сазовор бўлган.

Адҳамжон Эргашев бундан аввал ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган.Ўтган йили катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида эса бронза медалини қўлга киритган.

XS
SM
MD
LG