Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:40

Ўзбекистон МДҲнинг солиққa оид тергов органлари кенгашига аъзо бўлди


Ўзбекистон Республикаси МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарлари мувофиқлаштирувчи кенгашига (СОТРМК-КСОНР) аъзо сифатида қўшилди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси расмий сайти хабар қилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси МДҲ давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 2013 йил 31 майдаги “МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши (КСОНР) тўғрисидаги Низомнинг янги нашри тасдиқланганлиги тўғрисида”ги Қарорига қўшилган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти бошлиғи КСОНР таркибидаги Кенгашнинг тўлиқ аъзоси бўлди.

КСОНР – МДҲнинг тармоқлараро ҳамкорлик органи ва солиқ (молиявий) қонунчилиги бузилишига қарши курашда ҳаракатларни мувофиқлаштиришни амалга оширади. Унга Ўзбекистон, Арманистон, Белоруссия, Молдова, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украина давлатларининг ваколатли органлари раҳбарлари киради.

XS
SM
MD
LG