Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 03:28

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида худкуш ҳужумида камида 10 киши ўлди


Ҳалок бўлганларнинг аксари портлаш жойига яқин ерда жойлашган автомобилларни ювиш шоҳобчасида ишлаётган болалардир. 2018, 10 июль.

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида хавфсизлик назорат пункти яқинида амалга оширилган худкуш ҳужуми оқибатида камида 10 одам ҳалок бўлди.

Нангарҳор вилояти губернатори офиси эълон қилган билдирувда айтилишича, 10 июль куни амалга оширилган ҳужумда саккиз нафар оддий фуқаро ҳамда икки нафар хавфсизлик ходими нобуд бўлган.

Портлаш ёнғин чиқишига сабаб бўлган, натижада дўконлар ва автомобиллар куйиб кетган.

Вилоят кенгаши аъзоси Суҳроб Қодирий ҳалок бўлганларнинг аксари портлаш жойига яқин ерда жойлашган автомобилларни ювиш шоҳобчасида ишлаётган болалар эканлигини айтди.

Вилоят губернатори матбуот котиби пиёда худкуш амалга оширган портлаш натижасида камида тўрт одам жароҳат олганини айтди.

Ҳужум учун масъулиятни ҳали ҳеч бир гуруҳ ўз бўйнига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG