Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:31

Аҳоли сони 33 миллион одамга яқинлашди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2018 йилнинг 6 ойида 243 минг 400 кишига ёки 0,7 фоизга кўпайди.

Давлат статистика қўмитасининг билдиришча, бу билан аҳоли сони 32 миллион 900 минг 100 кишига етган.

2018 йил 1 июль ҳолатига кўра, шаҳар аҳолиси сони 16 миллион 646 минг 100 кишини (50,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16 миллион 254 минг кишини (49,4 фоиз) ташкил этмоқда.

Энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятига тўғри келади. Бу ерда 3 миллион 753 минг 300 одам (республика аҳолисининг 11,4 фоизи) яшайди.

Энг оз аҳоли эса Сирдарё вилоятида бўлиб, 821 минг 900 кишини (2,5 фоиз) ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG