Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:38

Германия ватандоши Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Германия ватандоши Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда gazeta.uz Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасига таяниб хабар қилди.

Ўзбекистонда замонавий инновацион инфратузилмаларни шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини жорий этиш мақсадида республиканинг ГФРдаги элчихонаси ташаббуси билан Таълим ва илмий тадқиқотлар федерал вазирлиги билан қатор музокаралар олиб борилди ва улар якунлари бўйича немис томони Инновация вазирлиги билан ишлаш учун эксперт юборишга розилик билдирди.

Вазир ўринбосари лавозимига бевосита ушбу вазирликда фаолият олиб борувчи тажрибали мутахассис тавсия қилинди. Карстен Хайнц Тошкентда бўлиб, Ўзбекистоннинг ваколатли вазирликларида учрашувлар ўтказган.

Германия ҳукумати учун давлат хизматчисининг бошқа мамлакат ҳукуматида юқори лавозимга тайинланиши биринчи шу каби ҳолат бўлди. мазкур қарор Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлашга қаратилган, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG