Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2018, Тошкент вақти: 03:45

Тошкентнинг Бодомзор йўли кўчаси номи Чингиз Айтматов деб ўзгартирилди


Чингиз Айтматов.

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига ёзувчи Чингиз Айтматов номи берилди.

“Кун уз” сайтининг билдиришича, 12 июль куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессиясида Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Президент Мирзиёев 2018 йил 2 апрелида “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.

Мазкур қарорда Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш белгиланган эди.

Қарорда “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эди”, — деб таъкидланади.

XS
SM
MD
LG