Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2018, Тошкент вақти: 02:31

Тошкентда бир кунда бир соатлик фарқ билан иккита катта ёнғин юз берди (ВИДЕО)


Cristal супермаркети ён-индан сщнг. ИИВ расмий сайтидан олинган сурат.

Тошкентда 12 июль куни иккита катта ёнғин юз берди. Расмийлар ҳар икки ёнғинда одамлар жабрланмагани тўғрисида билдирмоқда.

Биринчи ёнғин тахминан кундузги соат иккиларда Юнусобод туманидаги Cristal супермаркетининг 4-қаватида содир бўлди. Ёнғин оқибатида савдо дўконининг 3 - ва 4-қаватларида 180 кв.метр майдонда томи, шифти ва ташқи қопламалари ёниб зарарланган.

“Воқеа жойига 5 дақиқада биринчи ёрдамчи кучлар етиб келди, жами бўлиб 6та жанговар махсус ўт ўчириш машинаси ва иккита ёнғин нарвонларидан фойдаланилди. Соат 14:11да ёнғин жиловланди ва соат 14:18да бутунлай бартараф этилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида олов бинонинг бошқа қаватларига тарқалмади ва ҳеч ким жароҳатланмади. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда", дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий хабарида.

Иккинчи ёнғин эса Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Ойбек кўчасида жойлашган 9-қаватли уйнинг 1-қаватидаги "Bell clio"гўзаллик салонида 14дан 50 дақиқа ўтганда юз берган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20 дақиқа ичида ўчирилгани хабар қилинди.

“Аланга оқибатида уйнинг 2-7 қаватларидаги дераза ромлари зарар кўрган. Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиннинг авж олиб кетиш хавфи олди олинди. Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади расмий маълумотда.

XS
SM
MD
LG