Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 10:10

Покистон экс-бош вазир Шарифнинг қайтишига тайёргарлик кўрмоқда


Навоз Шариф

Покистоннинг узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинган қувғиндаги собиқ бош вазири Навоз Шариф ва унинг қизи Марьямнинг мамлакатга қайтиши кутилмоқда.

Покистон маъмурлари собиқ бош вазирнинг келиши олдидан 13 июль куни минглаб полиция ходимларини Лаҳор шаҳрига сафарбар қилди. Шаҳар аэропортига олиб борувчи асосийкўчаларга тўсиқлар қўйилди.

Покистон мусулмон лигаси партиясининг хабар қилишича, Шарифнинг қайтиши муносабати билан ўтказилиш эҳтимоли бор митингнинг олдини олиш учун кейинги кунларда партиянинг юзлаб аъзоси ҳибсга олинган.

Шариф ўз мулкини яширгани аниқланиши ортидан 2017йилнинг 28 июлида Покистон Олий суди уни ишдан олган эди.

Шариф кейинги пайтларда вақтини асосан Лондонда даволанаётган турмуш ўртоғи олдида ўтказаётганди.

XS
SM
MD
LG