Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 02:43

Президентнинг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақаларни ошириш тўғрисидаги фармони кучга кирди


Президент Шавкат Мирзиёев 2 июлда имзоланган фармонга биноан 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини ўрта ҳисобда 1,07 бараварга ошди

Эндиликда Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 184 300 сўм; ёшга доир пенcиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм; зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм миқдорида белгиланади.

Иш ҳақи ҳамда пенcияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Бундан аввал Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар миқдори ўтган йилнинг декабрида 15 фоизга оширилган эди.

XS
SM
MD
LG