Линклар

Шошилинч хабар
06 июн 2020, Тошкент вақти: 03:39

Ўзбекистон бош вазири Фарғонада тожикистонлик ҳамкасби билан учрашади


Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода

Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

«Икки мамлакат вазирликлари ва идоралари, етакчи иқтисодий тузилмалари раҳбарлари ўрин олган делегацияларга бошчилик қилаётган ҳукумат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини, аввало олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қиладилар», – дейилади ТИВнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти 18 йил ичида биринчи марта Тожикистонга расмий ташриф буюрган. Учрашув якунида Мирзиёев ва Раҳмон 27 та ҳужжатни имзолади.

Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 12 миллион долларни ташкил этди. 2017 йилда ўзаро савдо айланмаси 20 фоиз ўсиб, 240 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Жорий йилнинг март ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда икки президент яқин йилларда мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси $1 млрдга етишига умид билдирдилар.

XS
SM
MD
LG