Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:05

Хельсинкида АҚШ ва Россия президентларининг юзма-юз учрашуви якунланди (ВИДЕО)


Хельсинкида АҚШ ва Россия президентларининг шахсий учрашуви якунига етди. Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг юзма –юз учрашуви режадагидан узоқроқ – 2 соатдан кўпроққа чўзилди.

Хабар ёзилаётган соатда кенгайтирилган таркибдаги сўзлашувлар давом этаётган эди. АҚШ делегацияси таркибида Давлат котиби Майк Помпео, Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчи Жон Болтон, Оқ Уй маъмурияти бошлиғи Жон Келли, Президентнинг Россия ва Европа ишлари бўйича махсус ёрдамчиси Фион Хиллар бор.

Президентлар нимани муҳокама қилганига оид тафсилотлар ҳозирча очиқланмади.

АҚШ ва Россия президентлари - Дональд Трамп ва Владимир Путин – Хельсинкида учрашди. Сўзлашувлар Финляндия президенти саройида бўлиб ўтмоқда.

Ҳар иккала президентни сарой остонасида Финляндия президенти Саули Ниинисте кутиб олди. АҚШ президенти Хельсинкига якшанба куни учиб келган эди. Россия президенти душанба кундузи келди.

Учрашув бошида Путин журналистларга сўзлашувларда ҳам икки томонлама, ҳам халқаро масалалар муҳокама қилинишини айтди. Дональд Трамп Владимир Путинни Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Трампнинг сўзларига кўра, учрашувда савдо, ядровий қурол масалалари, шунингдек, Хитой билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Трамп Россия билан АҚШ муносабатлари изга тушишига умид билдирди.

Президентлар суратга тушганидан сўнг сўзлашувлар бошланди.

Оқ Уй учрашув якунлари бўйича расмий декларация эълон қилинмаслиги тўғрисида баёнот берди. Бироқ президентлар матбуот анжумани ўтказади. Маҳаллий соат 17 да бошланиши кутилган учрашув режадагидан 1 соат кеч бошланди.

XS
SM
MD
LG