Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:22

Илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш учун $100 млн ажратилади


Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида олимлар билан учрашди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида олимлар билан учрашди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.

Бу ҳақда хабар қилган president.uz расмий сайтининг ёзишича, кейинги бир йилда Президент соҳага доир 11 фармон ва қарори қабул қилган, лекин фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция паст даражада қолаётгани, илмий изланишлар етарлича қўллаб-қувватланмаётгани танқид қилинган.

«Ҳар бир илмий ишга маҳсулот сифатида қаралиши, унинг харидори олдиндан аниқ бўлиши керак», деган Шавкат Мирзиёев.

Давлатз раҳбари илмий ишланмаларнинг амалиётга тадбиқ этилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилиши, илмий-тадқиқот институтлари ходимларининг ойлик маошлари бир неча баробар оширилишини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG