Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

Бош прокуратура йил бошидан буён 139 амалдорни интизомий жавобгарликка тортди


2018 йил бошидан буён Бош прокуратура таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ўтказган текширувлар натижасида 139 мансабдор интизомий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 4 жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура расмий сайти хабар қилди.

Текширувлар натижасида, шунингдек, 125 та тадбиркорлик субъектларига 99,6 млрд. сўм ва 280,4 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 858 гектар ер майдони ҳамда 111 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари ажратилиши, 26 млрд. сўм, 1,9 млн. АҚШ доллари ва 2,5 млн. евро миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 55,2 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратилиши таъминланган.

XS
SM
MD
LG