Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 15:22

Путин Вашингтонга борса, уни Конгрессга таклиф қилмоқчи эмаслар


АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Пол Райан.

АҚШ Конгресси раҳбарлари Россия президенти Путиннинг Капитолийга қадам босишини ҳам истамаяпти. Бунга Россиянинг АҚШ президент сайловига аралашгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

АҚШ Сенатидаги кўпчилик етакчиси Митч МакКоннелл билан Вакиллар палатаси спикери Пол Райан Путиндан Конгресснинг қўшма мажлисида маъруза қилишни сўраш режаси йўқ эканини айтди. Одатда чет мамлакатлар раҳбарлари Вашингтонга ташриф буюрганда уларга маъруза қилиш таклифи билан ҳурмат бажо келтирилади.

− Биз уни қўшма мажлисда маъруза қилиш учун таклиф этмаймиз, − деди Райан. – Бундай шарафни дўстларимиз учун асраб қўямиз.

− Спикер ҳам, мен ҳам Капитолийда Путинга ҳеч кимнинг кўзи учиб турганини йўқлигини очиқ-ойдин айтдик, − деди МакКоннелл.

24 июль куни Кремль вакили Трампнинг таклифини қабул қилишдан олдин “бўрон тиниши”ни кутиш кераклигини айтгандан сўнг Конгресс палаталари раҳбарлари зикр этилган баёнотни берди.

Юрий Ушаков Кремдагиларнинг АҚШдаги “тутаб турган” сиёсий вазиятни ўт олдириб юбормаслик истаги борлигини айтди. Унга кўра, айни пайтда Вашингтонга сафарга тайёргарлик кўрила ётгани йўқ. Путин Трамп билан бошқа жойда, масалан, жорий йил кузида Аргентинада бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашиши мумкинлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG