Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 10:47

Конгресс Вакиллар палатаси қабул қилган қонун баъзи давлатларга Россиядан қурол сотиб олишга имкон беради


АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қабул қилган янги қонун АҚШ президентига Вашингтон билан ўз алоқаларини мустаҳкамлаш истагида бўлган давлатларни санкциялар таъсиридан озод қилиш имконини беради.

Ҳужжат Вашингтон билан яқинроқ алоқада бўлиш истагидаги давлатларга Вашингтон санкцияларига дучор бўлган Россия мудофаа ширкатларидан қурол-аслаҳа сотиб олиш имконини беради

Санкцияларга истисно киритиш ҳақидаги қонун 26 июль куни қабул қилинган йирик мудофаа харажатлари қонунидан ўрин қолган.

Санкцияларга истисто киритиш тарафдорларидан бири АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттисдир.

Ой бошида Мэттис Конгрессга мактуб йўллаб, санкцияларга истисно киритиш Россияга фойда келтирмаслигини таъкидлаган эди. Вазирнинг айтишича, қонун АҚШ ва у билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш истагидаги мамлакатларгагина қўл келади.

Президент Доналд Трамп бир йил олдин имзолаган қонунга биноан, АҚШ Россиянинг мудофаа ва резведка секторлари билан ҳамкорлик қилган ҳар қандай давлатга қарши чора кўриши мумкин.

XS
SM
MD
LG