Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 14:35

HRW: Тожик ҳукумати Кабирининг саратонга чалинган неварасига хорижга чиқишига қўйган тўсиқни олиб ташласин!


Тожик мухолифати етакчиси Муҳиддин Кабири.

Ҳюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Норвегиядаги Ҳелсинки қўмитаси Тожикистон ҳукуматини мухолифат лидери Муҳиддин Кабирининг 4 ёшли неварасига қўйилган хорижга чиқиш тақиқини олиб ташлашга чақирди.

4 ёшли Хамза Тиллозодага Тожикистондаги шифокорлар саратон ташҳизини қўйишган ва уни даволашга ожиз эканликларини айтишган.

Боланинг отаси Руҳулло Тиллозода ва Ислом уйғониш партияси лидери бўлган бобоси Муҳиддин Кабири 2015 йилда таъқиблардан қочиб, Тожикистонни тарк этишганди.

Боланинг онасини ҳужжатларини тожик хавфсизлик хизматлари олиб қўйгани учун она-бола мамлакатда қолиб кетишган.

“Тожикистон ҳукумати 4 ёшли Хамзанинг хорижда даволаниши учун унга ва онасига хорижга чиқишига изн бериши керак, - дейилади инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг 27 июл куни чиқарган қўшма баёнотида.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, Туркиядаги онкология шифохонаси тожик мухолифати лидери неварасини қабул қилишга шай бўлиб турибди.

“Бу ерда сиёсатдан кўра боланинг ҳайти ҳақида гап кетяпти”, - дейди Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти тадқиқотчиси Стив Свердлов.

Ислом уйғониш партияси Тожикистонда террорист ташкилот сифатида тақиқлаб қўйилган. Фаоллар Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳукумати 2015 йилдан кейин мухолифатга таъқибларни кучайтирганини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG