Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2020, Тошкент вақти: 10:44

ДХХ ўқишга олиб киришни ваъда қилган "паровоз"ларни қўлга олди


Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтихонлари арафасида Давлат хавфсизлик хизмати - ДХХ ходимлари абитуриентларга ўқишга олиб киришни ваъда қилган ​“паровоз”ларни қўлга олган.

Маҳаллий нашрларга кўра, ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, паравозлар 7 минг доллардан 10 минг долларгача ҳақ сўрашган.

Ҳозирда ушбу ишларни ташкиллаштирган жиноий гуруҳ ва раҳбарлари қўлга олинган, тергов ишлари давом этмоқда.

"Паровоз" ҳамма абитуриентларга ўхшаб ҳужжат топширади, бироқ имтиҳон топшириладиган куни ўзининг тестини эмас, балки аудиториядаги белгиланган абитуриентларнинг тестларини ечиб беради.

2018 йилдан олий таълим муассасаларига тест синовлари 1 августдан 15 августгача ўтказилади.

Жорий йилда мамлакатдаги олий ўқув юртлари 60 мингга яқин талабаларни қабул қилади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG