Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:19

Президент Мирзиёев "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни имзолади


30 июль куни президент Шавкат Мирзиёев "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Қонун матни "Халқ сўзи" газетасида 31 июлда нашр этилди.

Янги қонунга мувофиқ, "экстремистик фаолият билан шуғулланган Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунга мувофиқ" жавобгарликка тортилади.

Аммо, экстремистик фаолиятда иштирок этишни ўз ихтиёри билан рад этган ва бу ҳақда тегишли давлат органларига хабар берган шахс, "қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этилади".

Қонунда экстремистик фаолият билан шуғулланган ташкилотларнинг фаолияти суд қарори асосида тақиқланиши алоҳида таъкидланган.

Ташкилотни экстремистик деб топиш тўғрисидаги ариза эса Бош прокурор томонидан Олий судга берилиши қайд этилган.

XS
SM
MD
LG