Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 11:09

БМТ махсус вакили Россия, Эрон ва Туркия билан музокаралар ўтказади


БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Россия, Эрон ва Туркия билан Сурия конституциясини ишлаб чиқиш мақсадида тузилаётган қўмита масаласида музокаралар ўтказади. Бу ҳақда 31 июль куни Женевада ўтган матбуот анжуманида БМТ матбуот котиби Реал Леблан маълум қилди.

-Махсус вакил Эрон, Россия ва Туркия билан Женевада сентябрь ойининг бгошларида Сурия Конституциявий қўмитасини шакллантириш масаласида расмий музокаралар бошланишини интиқлик билан кутмоқда,- деди Леблан.

Россия, Эрон ва Туркия ҳукуматлари делегациялари 30-31 июль кунлари Сочида Сурия масаласини муҳокама қилган эди.

Учрашувда Сурия Конституциявий қўмитасини, зўравонликлардан ҳоли ҳудудларни шакллантириш ва гумантитар масалалар қўриб чиқилган.

Мазкур учрашувда Стаффан де Мистура ва Иордания ҳукумати вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этган.

XS
SM
MD
LG