Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 08:10

Қирғизистонда фуқароликдан чиқаётганлар сони кўпайди


Қирғизистон паспорти.

Қирғизистонда 2017 йилда 4914 нафар одамга фуқаролик берилди. Қирғизистон фуқаролигини қабул қилганларнинг асосий қисми бошқа давлатлардан кўчиб келган этник қирғизлардир.

Қирғизистон ҳукумати тарқатган расмий маълумотда айтилишича, жорий йилнинг 13 июнида президент фармони билан 342 одамга, 30 июлда эса 1654 кишига фуқаролик берилди.

Шу билан бир қаторда ҳар йили минглаб одамлар Қирғизистон фуқаролигидан чиқаётгани ҳам таъкидланган.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг билдиришича, ўтган йили 1968 одам фуқароликдан чиққан.

Жорий йилнинг олти ойида эса Қирғизистон фуқаролигидан чиқиб, бошқа давлат фуқаролигини қабул қилганлар сони 1500 нафарга етди.

XS
SM
MD
LG