Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 01:57

Украинада 84 ёшли олим Россия жосуси сифатида қамалди


Украина хавфсизлик хизмати логотипи.

Украина суди 84 ёшли олим Мехти Логуновни Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топди ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Судда билдирилиишча, у Россия разведкаси учун Украина ҳукуматининг мудофаа соҳасига берган буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни йиққан.

Логунов 2017 йилнинг сентябрида махсус хизмат томонидан қўлга олинган эди. Ўшанда унга “Харьков халқ республикаси” учун қассос олиш мақсадида террорчи ташкилот тузиш айблови билдирилган эди.

Логуновнинг адвокатлари суд ҳукмини адолатсиз, деб баҳолаб, аппеляция аризаси киритишларини билдирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG