Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 08:30

Учқўрғонда қурилаётган кичик ГЭСлар 2019 йилнинг Наврўзида ишга туширилади


Иллюстратив сурат.

Наманган вилояти Учқўрғон туманида Катта Фарғона каналига қурилаётган кичик ГЭСлар каскади 2019 йилнинг Наврўзидан бошлаб аҳолига электр энергиясини етказиб бера бошлайди. Бу ҳақда ЎзА 31 июлда маълум қилди.

Кичик ГЭС каскадларини “Topalang HPD BULDING” МЧЖ Хитой билан ҳамкорликда барпо этмоқда. Хабарда айтилишича,станцияларнинг ҳар бири 6 МВт қувватга эга бўлиб, йилига 72,8 миллион КВт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг қиймати 26 миллион долларни ташкил қилади.

“Ўтган давр мобайнида объектда 45 миллиард сўмлик иш бажарилди. Тўрт ярим километрли янги канал ўзани барпо этилди. ГЭСлар айнан мана шу тармоқда қад кўтаради. Айни пайтда бўлажак станциялар бинолари қурилмоқда. Декабрь ойи охирида турбиналар ҳам монтаж қилиб бўлинади. Келгуси йилнинг биринчи чорагида созлаш ишлари олиб борилади ва Наврўз байрами арафасида истеъмолчиларга дастлабки электр қуввати етказиб берилади”, дейилади хабарда.

Наманган вилоятида қиймати қарийб 1 миллиард 200 миллион долларлик 900 МВт қувватга эга “Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси” ҳам барпо этилмоқда.

Президент Мирзиёевнинг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наманган вилоятида умумий қуввати 38,5 МВт, ишлаб чиқариш қуввати 150,8 миллион КВт соатни ташкил этувчи кичик гидроэлектр станциялари қуриш режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG