Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:23

Москвада ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар муштлашди, бир одам ҳалок бўлди


Москвада ўтган йилнинг 1 август куни ҳам Ўзбекистон ва Арманистондан келган меҳант муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир этилган эди.

Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида 30 июлда оммавий муштлашув юз берди. Бу хабарни Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси тасдиқлади.

Хабарда айтилишича, муштлашув Москваниннг Вертолетчикова кўчасидаги қурилишлардан бирининг ҳудудида содир этилган.

Муштлашув пайтида Қирғизистоннинг 19 ёшдаги фуқароси ҳалок бўлди. Дастлабки текширув хулосасига кўра, Қирғизистон фуқароси баландликдан йиқилиш оқибатида ўлган. Унинг жасади 31 июлда ватанига жўнатилган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур воқеа юзасидан Россия Тергов қўмитасининг Кузьмин туман бўлими суриштирув-тергов ишларини олиб бораётганини билдирди.

Сўнгги хабарларга қараганда оммавий муштлашувда қатнашган ўзбекистонликларнинг 10 нафари, қирғизистонликларнинг 4 нафари қўлга олиниб, сўроқ қилинмоқда.

2018 йилнинг 26 июнь куни ҳам Петербургнинг Виборг туманидаги “Северная Долина” турар-жой комплекси қурилишида Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув бўлгани хабар қилинган эди.

Москвада ўтган йилнинг 1 август куни ҳам Ўзбекистон ва Арманистондан келган меҳант муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир этилган эди.

XS
SM
MD
LG