Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:35

Афғонистонда 200 га яқин жангари ҳукумат кучларига таслим бўлди


Афғонистон. Таслим бўлган жангарилардан бир гуруҳи.
Афғонистон. Таслим бўлган жангарилардан бир гуруҳи.

Афғонистоннинг Жовузжон вилоятида ўзини “Ислом давлати”, деб атаган экстремистик гуруҳнинг камида 200 жангариси ҳукумат кучларига таслим бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси бошлиғи Фақир Муҳаммад Жовузжоний 1 август куни баёнот берди.

Жангариларнинг таслим бўлишига вилоятда “Ислом давлати” гуруҳи билан “Толибон” ҳаракати ўртасида бир ойдан буён давом этаётган тўқнашувлар сабаб бўлган. 31 июль куни бу икки рақобатдош гуруҳ ўртасида яна қуролли тўқнашув содир бўлди.

Жовузжон вилоятидаги Дарзоб туман полицияси бошлиғи Муҳаммад Исмоил ҳам жангарилар ўз ихтиёри билан Афғонистон хавфсизлик кучларига таслим бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Ҳозирча “Ислом давлати” гуруҳи билан “Толибон” ҳаракати бу янгилик муносабати билан баёнот бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG