Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 05:38

Таниқли қозоқ ҳуқуқ ҳимоячиси 6 йил деганда озодликка чиқадиган бўлди


Вадим Курамшин

Қозоғистонлик таниқли ҳуқуқ фаоли Вадим Курамшин 6,5 йил деганда муддатидан олдин озодликка чиқадиган бўлди. Курамшин товламачиликда айбланиб қамалган эди. Курамшиннинг тарафдорлари унинг қамалиши ортида сиёсий мотивлар борлигига ишонади.

Курамшиннинг адвокати Муратбек Ирге Озодлик билан суҳбатда Ўскемен шаҳри суди 1 август куни фаолни муддатидан эрта озодликка чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганини айтди. Суд қарори бекор қилинмаса, Курамшин 15 кунда озодликка чиқиши мумкин.

Курамшин Қозоғистон қамоқхоналарида маҳбуслар ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида ёзиб танилган. Фаол ўзи ушлаб турилган қамоқхонадаги қонубузарликлар ҳақида ҳам ёзган.

2012 йилда у товламачиликда айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Фаолнинг ўзи бу айбловни рад этиб келади.

2013 йил Курамшин қамоқдалигида нуфузли Ludovic-Trarieux инсон ҳуқуқлари мукофоти билан тақдирланган. Бу мукофот илк маротаба Жанубий Африканинг илк қора танли президенти Нельсон Манделага, у ҳам қамоқда бўлган пайтда берилган.

XS
SM
MD
LG