Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 08:56

Нижний Новгородда бедарак йўқолган рус журналистининг жасади топилди


Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида қароргоҳи Москвада бўлган “Аргументи и факти” газетасининг мухбири Сергей Грачёв бедарак йўқолганидан 11 кун ўтиб ўлик ҳолда топилди. Грачёв Нижний Новгородга хабар тайёрлаш учун кетганидан кейин йўқолиб қолган эди.

“Аргументи и факти” сайти муҳаррири Владимир Шушкин 1 август куни Facebookда Грачёвнинг жасади Москва шаҳридан 400 км масофада топилгани ҳақида ёзди.

- Энг қўрққанимиз расман тасдиқланди, - деб ёзди Шушкин. Муҳаррир нима содир бўлгани ҳали номаълум эканлигини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафтада “Аргументи и факти” 38 га чиққан Грячёв бедарак йўқолгани, уни охриги марта 21 июль куни Нижний Новгород шаҳридаги “Шератон” меҳмонхонасини тарк этаётганида кўришганини билдирган эди.

Нижний Новгород шаҳридаги қидириш ва қутқариш гуруҳи 31 июль куни унинг жасади топилганини эълон қилди.

Россия Тергов қўмитасининг Нижний Новгороддаги бўлими аутопсия ортидан расмий билдирув эълон қилинишини айтди.

XS
SM
MD
LG