Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:56

Грузия президенти Россия мамлакатнинг 20 фоиз ҳудудини босиб олганини эслатди (ВИДЕО)


АҚШ ҳарбийлари қўшма машқларда иштирок этиш учун Грузияга келди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:10 0:00

АҚШ ҳарбийлари қўшма машқларда иштирок этиш учун Грузияга келди.

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили 1 август куни Россия томонидан мамлакатнинг бир қисми босиб олинганини танқид қилди. Бу ҳақда у Грузияда бошланган НАТО билан ҳамкорлик доирасидаги икки ҳафталик ҳарбий машғулотларнинг тантанали очилиши чоғида гапирди.

-Бугун сиз ҳудудининг 20 фоизи мутлақо ноқонуний равишда Россия томонидан босиб олинган мамлакатда турибсиз. Сиз ўзингиз билан елкама-елка бўлиб саф тортган ва мамлакат яҳлитлигини тинч йўл билан тиклашга ҳаракат қилаётган аскарлари бор давлатда турибсиз, -деди Грузия президенти.

АҚШ ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар Грузия билан ўтказаётган қўшма ҳарбий машғулотларда 1300 нафар грузин аскари, 1170 нафар АҚШ ҳарбийси ва Британия, Германия, Эстония, Франция, Литва, Польша, Норвегия, Туркиянинг бир неча юз ҳарбийси иштирок этмоқда.

Грузияда бу каби қўшма ҳарбий ўқув машғулотлари тўртинчи марта ўтказилмоқда. Бу галги машқларга Украина, Арманистон ва Озарбайжон ҳам ўз ҳарбийларини жўнатган. Машқлар Тбилиси яқинидаги Вазиани ҳарбий базасида ўтказилмоқда.

Россия ва Грузия 2008 йилнинг августида Грузиянинг айримачи ҳудуди Жанубий Осетияда урушган эди. Россия, шунингдек, Грузиянинг яна бир айримачи ҳудуди Абхазияни ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда. Россия бу икки айримачи минтақа мустақиллигини тан олган.

Россия ҳам Грузия билан паралел равишда Грузия билан чегарадош Шимолий Кавказда 2 ҳафталик ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказмоқда.

XS
SM
MD
LG