Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 14:38

ИДнинг 200 жанггариси Афғонистон ҳукуматига таслим бўлди


ИДнинг таслим бўлган жанггарилари журналистларга интервью бермоқда.

Афғонистоннинг Жузжон вилоятида Толибон ва “Ислом давлати” гуруҳи ўртасидаги қақшатқич жанглар оқибатида “Ислом давлати” гуруҳига мансуб бўлган камида 200 жанггари ҳукуматга таслим бўлди.

Бу ҳақда 31 июль куни Озодлик радиосига маълум қилган вилоят полицияси бошлиғи Фақир Муҳаммад Жузжонийга кўра, бу воқеа Дарзоб туманида бўлган.

Жузжонийнинг айтишича, “Ислом давлати”нинг Афғонистон шимолидаги асосий таянч пункти бўлган Дарзоб тумани Толибон назорати остига ўтган. Бу минтақада Толибон ва “Ислом давлати” ўртасидаги жанглар бир ой олдин бошланган эди.

Толибон расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид “ Ёвузлик рамзи бўлган “Ислом давлати” гуруҳи тор-мор этилди ва Жузжон вилояти аҳолиси азоблардан қутқарилди”, деб баёнот тарқатди.

Толибон билан жангларда енгилгани ортидан ҳукуматга таслим бўлганлар орасида Ақғонистон шимолидаги “Ислом давлати” гуруҳи қўмондонларидан бири Мавлавий Ҳабибурраҳмон ҳам борлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG