Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2018, Тошкент вақти: 10:18

Футбол миллий терма жамоасига аргентиналик Эктор Купер бош мураббий бўлди


Футбол ишқибозлари.

Футбол бўйича миллий терма жамоага Миср терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, аргентиналик Эктор Купер бош мураббий этиб тайинланди. У жамоага 6 август куни расман таништирилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг билдиришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси шартнома имзолаш мумкин бўлган 10 нафардан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер вариантида тўхталди.

Июль ойининг охирларида Ўзбекистон футбол ассоциацияси, бунгача португалияк Карлос Кейруш ва хорватиялик Златко Далич номзодлари билан ҳам музокаралар олиб боргани хабар қилинган эди. Хабарда бу номзодлар билан келишувга эришилмагани айтилади.

62 ёшли Эктор Купер бунга қадар Аргентинанинг "Уракан", "Ланус", Испаниянинг "Мальорка", "Валенсия", "Реал Бетис", "Расинг", Италиянинг "Интер", "Парма", Туркиянинг "Ўрдуспор", Грециянинг "Арис", БААнинг "Ал-Васл" клубларида, Грузия терма жамоасида мураббий бўлган.

2015 йил Миср терма жамоасини қабул қилиб олган Купер 2017 йилда Мисрни Африка Миллатлар Кубоги финалига олиб чиқшга муваффақ бўлди. Купер 28 йилдан буён Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмаган Миср терма жамоасини жорий йилда Россияда ўтган мундиалга бошлаб келди.

Хабарда айтилишича, Купер 6 август куни Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида соат 15:00да футбол мухлисларига ҳам таништирилади. Шундан сўнг у билан матбуот анжумани ташкил этилади.

XS
SM
MD
LG