Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 21:02

Россия Суриянинг 3 вилояти ИДдан тозалангани ортидан БМТ тинчликпарвар кучлари минтақага қайтганини билдирди


Генерал -лейтенант Сергей Рудской.

БМТнинг тинчликпарвар кучлари узоқ йиллардан бери биринчи марта Сурия чегарасидаги Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларини қайта назорат қила бошлади.

Россия Мудофаа вазирлиги расмийси, генерал -лейтенант Сергей Рудской 2 август куни Москвада ўтган матбуот анжуманида мазкур ҳудуд назоратини Россия ҳарбий полицияси БМТ тинчликпарвар кучлари билан ҳамкорликда амалга ошираётганини айтди.

Унга кўра, Суриянинг Сувайда, Дераа ва Кунейтра вилоятларида “Ислом давлати” гуруҳи бира тўла тор-мор этилганини ва бу вилоятлар назорати ҳукумат кучлари қўлига ўтганини БМТ тинчликпарвар кучларининг минтақага қайтишига омил яратган.

-Сурия ҳукумат кучлари террорчиликка қарши курашга қўшилган мўътадил мухолифат кучлари билан жанубий ҳудудларни барқарорлаштириш ва аҳолини ҳимоя қилиш ишларини бошлади. Ҳарбий амалиёт жараёнида мунтазам равишда тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида Россия қўмондонлиги Иордания ва Исроилга маълумот бериб турди. Сурия қуролли кучлари Россия авиацияси ёрдамида Сувайда, Дераа ва Кунейтра вилоятларида “Ислом давлати” ва Ал Нусра жабҳасини тўлиқ йўқ қилди,-деди Рудской.

БМТ тинчликпарвар кучлари Сурия ва Исроил ўртасида бир неча маротаба уруш бўлганидан сўнг вазиятни барқарорлаштириш мақсадида 1974 йилда Голан тепаликларига киритилган эди.

Сурияда 7 йил олдин уруш бошлангани ортидан тинчликпарвар кучлар мазкур ҳудудни тарк этишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG