Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 16:52

Apple жаҳонда қиймати 1 триллион долларга етган энг биринчи ширкат бўлди


АҚШдаги технология гиганти бўлган Apple 2 август куни 1 триллион долларлик қийматга эга бўлган жаҳондаги биринчи ширкатга айланди.

1976 йилда Стив Жобснинг гаражида ташкил этилган Apple ширкати акцияларининг қиймати 2 августда 207,05 долларга етди. Бунинг ортидан ширкат АҚШ фонд биржаларида 1 триллион доллардан ортиқроқ капитализацияга эга бўлди.

Apple акциялари 1980 йилдан бери 50 минг фоизга қимматлаган. Жобс ширкатни тарк этганидан сўнг 1997 йилда Apple акциялари 1 доллардан кам қийматга тушган ва ширкат банкротлик ёқасига келиб қолганди.

Шундан сўнг Жобс яна ширкатга қайтган ҳамда узоқ йиллик изланишлардан сўнг Apple 2007 йилда iPhone’ни жамоатчиликка тақдим этганди.

iPhone ишлаб чиқилгунига қадар Apple йилига 20 миллиард доллар савдо оборотига эга эди. Ширкат фойдаси эса йилига 2 миллиард долларни ташкил қиларди.

2017 йилда Apple ширкатининг савдо ҳажми 229 миллиард долларга, соф фойдаси эса 48 миллиард 400 миллион долларга етди.

Жобс вафот этган 2011 йилдан бери ширкатни Тим Кук бошқариб келмоқда.

XS
SM
MD
LG