Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 05:40

Шаҳрисабзлик ошиқ йигит совчисини қайтарган қиздан ўч олди


Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи 31 ёшли йигит узоқ қариндоши бўлган қизга кўнгил қўяди ва уникига совчи юборади (“Ҳуқуқ”, 2 август). Йигитнинг онаси қизникига нон ва ширинликлар олиб келади, аммо рад жавобини эшитади. Бундан жаҳли чиққан ошиқ йигит дастлаб қиздан онаси олиб борган нон ва ширинликларни қайтаришни талаб қилади. Қиз майда-чуйдани қайтариб беради. Йигит эса қизга: “Бошқага турмушга чиқсанг, ўлдираман!” дея таҳдид қилади. Кейинроқ йигит ишдан қайтаётган қизни йўлда калтаклаб, пичоқлайди. Қашқадарё вилоят прокуратураси катта терговчиси Умид Жаҳонгировга кўра, исми ошкор этилмаган йигит 11 йилга озодликдан маҳрум этилган. Қизнинг ҳаёти эса сақлаб қолинган.

XS
SM
MD
LG