Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:38

АҚШ Миллий разведкаси бошлиғи: Конгресс сайловларига четдан аралашув хавфи бор


АҚШ Миллий разведкаси бошлиғи Дэниэл Коутс/

АҚШ Миллий разведкаси бошлиғи Дэниэл Коутс мамлакат разведка жамоатчилиги шу йил ноябрь ойида Конгрессга бўлиб ўтадиган сайловларга четдан аралашувлар бўлишидан хавфсирамоқда. Хусусан, унинг сўзларига кўра, Россия демократик жараёнларга таъсир кўрсатишни хоҳловчи ягона давлат эмас.

Шу боис Америка махсус хизматлари Москванинг АҚШни кучсизлантириш ва бўлиб юбориш мақсадидаги саъй-ҳаракатларини кузатишда давом этаяпти, дея қайд этиб ўтди Коутс. АҚШ Миллий разведкаси раҳбари маълумотларига кўра, Россия бу борада халақит бериш йўлида ҳам ҳокимиятга маълум бўлган, ҳам бошқа шахслар томонидан қўлланиладиган воситалардан фойдаланмоқда.

Америкалик сенаторлар 2 август куни Москванинг Америкадаги сайловларга эҳтимоли бор аралашуви, Қримнинг босиб олиниши, қолаверса, Сурияга нисбатан сиёсатига жавобан Россияга нисбатан янги санкциялар тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этганди. Июль ойи охирида эса сиёсатчи Боб Коркер Россияга нисбатан янги чоралар ноябрь ойига қадар киритилишига ваъда берганди.

Вашингтон Россияни АҚШ президентлигига 2016 йил бўлиб ўтган сайловга, жумладан, хакерлар ёрдамида, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали аралашганликда айблаяпти. Хориж давлатида овоз бериш жараёнига таъсир ўтказиш бўйича ўзини айблашга бўлган уринишларни эса Москва рад этиб келаётир.

XS
SM
MD
LG