Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:11

Тожикистон ўз автобуслари ва юк машиналарини йиғади


Тожикистонда автозавод Туркия билан шерикликда қурилади.
Тожикистонда автозавод Туркия билан шерикликда қурилади.

Тожикистон пойтахтида йил давомида автобуслар ва юк машиналарини йиғиш бўйича корхона тузилади. Янги лойиҳа турк корхонаси билан шерикликда ишга туширилади ва бир йилдан кейиноқ “Тожикистонда ясалган” логотипи остида ўз маҳсулотларини чиқариш бошланади.

1 август кунги матбуот анжуманида Тожикистон инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш қўмитаси раиси Фарруҳ Ҳамрализода июль ойи охирида Тожикистон ҳукумати Душанбе шаҳрида автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича корхона ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилганини хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, корхона тузиш учун турк ҳамкори томонидан 20 миллион доллар инвестиция киритилган. Хусусан, у қуйидагиларни таъкидлади: «Кеча ҳукумат ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилди. Тожикистон томонидан лойиҳа учун масъул «AvestoGRUPP» корхонаси бўлади. Дастлаб бу корхона ҳар йили 200 та автобус чиқаради. Лойиҳада корхона 3 тоннадан 8 тоннагача юк кўтарадиган юк автомбиллари ва микроавтобуслар ишлаб чиқариши ҳам кўзда тутилган. Бизнинг барча маҳсулотимиз «Мерседес» компаниясининг двигателлари ва “Тожикистонда ясалган” логотипи билан ишлаб чиқарилади».

Ҳамрализоданинг сўзларига қараганда, Душанбе корхонасида дастлаб “Тожикистонда ясалган” ёрлиғи остида 100 та автобус йиғиш ташкил этилади.

«Биз ўз маҳсулотимиз – автобуслар ва юк машиналарини Қирғизистон ва Қозоғистон, шунингдек, Афғонистонга сота олишимизга умид қилаяпмиз, чунки биз МДҲда «Евро-5» тофиасидаги биринчи автомобиллар ишлаб чиқарувчи бўламиз”, - деди «Авасто-AKAI» МЧЖ бош директори Асрор Мирзоев.

XS
SM
MD
LG