Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:58

Тожикистон божхонаси: ўзбек-тожик чегарасидан товар олиб ўтишга чеклов йўқ


Тожикистон божхона хизматининг бошлиғи Хуршед Каримзода (ўртада).
Тожикистон божхона хизматининг бошлиғи Хуршед Каримзода (ўртада).

Ўзбек-тожик чегарасида товарлар олиб киришда чекловлар йўқ. Бу ҳақда 2 август куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Тожикистон божхона хизматининг бошлиғи Хуршед Каримзода баён қилди.

Шу йил июль ойининг бошларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товар олиб ўтиш йўлида қатъий чекловлар, жумладан бир кишига Тожикистондан Ўзбекистонга фақат 10 килограмм озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари олиб ўтишга, Ўзбекистондан Тожикисторнга эса 40 килограммгачаолиб ўтишга рухсат берилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

2 август куни Душанбеда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Тожикистон Божхона хизматининг раиси Хуршед Каримзода Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товарлар ўтишида ҳеч қандай чекловлар киритилмаганини баён қилди. Тожикистонлик мулозимнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари чегарадан ўтишда божхона тўлови тўламасдан, нархи бир минг долларгача бўлган 50 килограммгача юк олиб ўтишлари мумкин.

Тожикистон Божхона хизматининг раҳбари товуқ тухумларини Ўзбекистондан Тожикистонга олиб киришда сифат сертификати бўлиши зарурлиги ва ушбу маҳсулот махсус рефрижераторларда ташилиши кераклигини қўшимча қилди.

Икки қўшни мамлакат фуқаролари ўртасидаги савдо шу йил март ойида ўзбек-тожик чегарасида бир нечта НЎП очилганидан сўнг фаоллашди. Тожикистон Божхона хизматининг маълумотларига қараганда, бунинг натижасида баъзи тадбикорлар чегарадан сифатсиз маҳсулот олиб ўтишга уринган. Шу муносабат билан икки республиканинг божхона идоралари олиб ўтилаётган товарларнинг сифатини назорат қилишни кучайтирган эди.

Тожикистон Божхона хизматининг маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда икки мамлакат ўртасидаги товар обороти 117 миллион долларни ташкил қилган бўлиб, бу ўтган йлининг шу давридаги кўрсаткичлардан икки баробар кўп.

XS
SM
MD
LG