Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2018, Тошкент вақти: 23:46

Давлат тест маркази: 2 август кунги имтиҳонларида 2106 киши назоратчилик қилди


Давлат тест маркази кириш имтиҳонларининг 2 августда ўтказилган 2- куни якунларини эълон қилди.

Кун давомида 2 сменада 25 та олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун тест синовлари белгиланган катта сиғимли биноларда бир вақтда 1-сменада 08:00 дан бошланиб, 11:20 га қадар, 2-сменада 15:00 дан бошланиб, 18:20 га қадар тўлиқ якунланди.

Кириш тест синовларида 25 та олий таълим муассасаларининг 71 та таълим йўналишида 58 минг 206 нафар абитуриент иштирок этди.

Тезкор маълумотларга кўра 1219 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 508 нафар абитуриент, шундан 251 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун,
257 нафари бино ичида бошқа бировнинг ўрнига киришга ҳамда шпаргалкадан фойдаланишга уринганги учунтест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 2 минг 444 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилиши белгиланган. Шундан, 38 нафари иштирок этмади.

Жорий йилда тест синовлари 1 августдан 15 августгача ҳар куни икки сменада соат 9:00 дан 12:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ўтказилади.

Айни пайтда 1 август куни Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказилиши муносабати билан Кўргазма, Ифтихор, Уста Ширин ва Акмал Пўлат кўчалари эрталабки соат 6дан соат 16гача ёпилиши эълон қилинди.

Бу йил Ўзбекистондаги 60 та Олий Таълим муассасаси ва унинг 19 та филиалига 675 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди. Бу ўтган йилгига қараганда 54 мингга кам.

XS
SM
MD
LG