Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 05:40

Афғонистон махсус кучлари толиблар қўлидан 61 асирни озод қилди


Афғонистон махсус кучлари.

Афғонистон махсус кучлари Ҳилманд вилоятида амалиёт ўтказиб, толиблар асир олган 61 шахсни озод қилди.

Махсус отряд матбуот котиби Жавид Салим амалиёт 2 август куни кеч Кажаки туманида ўтказилганини билдирди. Котибнинг айтишича, амалиёт давомида камида икки толиб йўқ қилинган.

Толиблар ҳали ушбу ҳолат бўйича билдирув эълон қилгани йўқ.

Асирлар Афғонистон Армиясининг Ҳилманд вилоятидаги бўлимига олиб кетилган.

Уларни толиблар турли сабабларга кўра, жумладан, Афғонистон хавфсизлик кучларига кўмаклашганлари ёки маҳаллий полиция сафларида хизмат қилгани учун асир олган.

Салимнинг айтишича, асирлар оғир шароитда сақланган, уларга етарлича озиқ-овқат берилмаган, тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Айрим асирлар эса қийноққа тутилган.

Кейинги ойларда Афғонистон хавфсизлик кучлари Ҳилманд вилоятида юзлаб асирни озод қилди.

XS
SM
MD
LG