Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 14:41

Афғонистонда жума намози пайтида амалга оширилган худкуш ҳужумдан камида 20 одам ҳалок бўлди


Афғонистон шарқида шиа масжидида амалга оширилган портлашда камида 20 одам ҳалок бўлди.

Пактиё вилоят маъмурияти матбуот котиби Сардор Вали Табасун худкуш ҳужумчи 3 август куни жума намози пайтида ўзини портлатиб юборганини айтди.

Котиб иккинчи ҳужумчи ўзини портлатишидан аввал полиция томонидан отиб ўлдирилганини қўшимча қилди.

Ҳужумда ўнлаб одам жароҳат олган ва яқин орада жойлашган шифохонага олиб кетилган.

Ҳужум учун ҳозирча ҳеч ким масъулиятни бўйнига олгани йўқ.

Афғонистонда бунга ўхшаш ҳужумларни “Ислом давлати” жангари гуруҳи амалга ошириб келади. Эсктремистик гуруҳ шиаларни “муртадлар” деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG