Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2018, Тошкент вақти: 00:37

Санкт Петербургда ўзбекистонлик аёл ИШИДни молиялаштиришда айбланмоқда


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 39 ёшли ўзбекистонлик аёл Россия, Ўзбекистон ва бошқа давлатларда фаолияти тақиқланган "Ислом давлати" экстремист ташкилотини молиялаштиришда айбланиб қўлга олинди.

Россия полициясига кўра, аёл 2016 йилнинг июнь ойидан 2017 йилнинг октябрига қадар 1 миллионга рубл атрофидаги маблағини ўз ҳисобидан Туркиядаги жангариларга жўнатиб турган.

Терговда аниқланишича, бу аёл воситачи вазифасини ўтаган, яъни ИШИД тарафдорлари бўлган ҳомийлардан пул йиғиб, террорчиларга жўнатиш билан шуғулланган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси гумонланувчи аёлнинг Ўзбек ватандоши эканини тасдиқлади.

Ҳозирда аёлга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 205-моддаси бўйича жиноят иши очилган.

Санкт Петербург полицияси тергов сири важидан айбланувчининг шахси очиқланмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG