Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:43

БМТ: Шимолий Корея санкцияларга қарамай ядровий дастурини давом эттирмоқда


Шимолий Корея халқаро ҳамжамият санкцияларига қарамай ядровий синовларни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда БМТ экспертлари 3 август куни тақдим этган ҳисоботда таъкидланади.

"Пхенян БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини тамомила инкор этган холда ноқонуний каналлар орқали мамлакатга нефт махсулотлари ва кўмир олиб келишнинг уддасидан чиққан. Бундан ташқари Шимолий Корея санкцияларга қарамай 100 миллион доллар ҳажмда текстил экспорт қилган", - дейилади БМТ ҳисоботида.

Шимолий Корея текстилини сотиб олган давлатлар эса Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Туркия, Уругвайдир.

Бундан ташқари Пхенян Суриядаги президент Башар Асад қўшинларига қурол етказиб берган.

Яқинда Россия БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкцияларига роман Шимолий Кореядан келган 10 минг кишини иш билан таминлагани ҳақида хабар қилинган эди.

Шу йилнинг апрел ойида Пхенян ўз ядровий дастурини музлатиши, Пунгеридаги ядровий полигонини ёпишини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG