Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:43

Тест синовларининг тўртинчи куни: 623 абитуриент келмади, 96 нафари синовлардан четлатилди


Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича ўтказилаётан тест синовлари тўртинчи кунида 29 минг 431 нафар абитуриент иштирок этди, 623 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 96 нафар абитуриент, шундан 52 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 44 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Тест синовларининг дастлабки икки куни натижалари Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида 2018 йил 3 август куни соат 19.30дан эълон қилинади.

Бу йил тест имтиҳонлари бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказилади.

Қарийб ярим миллион абитуринт олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширган.

Жорий йилда мамлакатдаги олий ўқув юртлари 60 мингга яқин талабаларни қабул қилади.

XS
SM
MD
LG