Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2018, Тошкент вақти: 08:05

Қўшниларининг уч боласини ўлдирган қотил бир умрга қамалди


Зоҳид Отабоев

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Хонобод" маҳалласида яшаган Зоҳид Отабоев суд ҳукми билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.

Бу ҳақда 4 август куни "Ўзбекистон 24" телеканалидаги "Қонун номи билан" дастурида махсус кўрсатув намойиш қилинди.

Кўрсатувда қайд этилганидек, 30 яшар Зоҳид Отабоев ўтган 8 йил давомида қўшниларининг 2003, 2005 ва 2014 йилда туғилган фарзандларини ўз уйига алдаб чақириб, ваҳшийларча ўлдирган ва уларни ҳовлисидаги ҳожатхонага ташлаб кўмиб юборган.

Жиноий иш дафтарида айтилганидек, Зоҳид Отабоев қўшниларининг нега уйланмаётгани ҳақидаги ҳазил-мазах гаплари унинг эркаклик ғурурини топтаган ва шу йўл билан улардан қасос олган.

Учинчи қўшнининг боласи йўқолганидан сўнг, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан жиноятчи қўлга олинади.

XS
SM
MD
LG