Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 05:48

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Эронга сафар қилмоқчи


Шимолий Корея ташқи ишлар вазири 7 август куни Эронга сафар қилишни режалаштирмоқда. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ядро дастурлари сабаб иккала мамлакат ҳам АҚШнинг ҳам сиёсий, ҳам молиявий босимига учрамоқда.

Ри Янг Ҳо Сингапурдаги АСЕАН саммитидан сўнг Теҳронга йўл олмоқчи. У ўша ерда АҚШни “хавфли хатти-ҳаракатлари” учун кескин танқид қилди.

АҚШ май ойида Эрон билан унинг ядро дастури бўйича 2015 йилда тузилган битимдан чиқиб кетди, шундан сўнг унга нисбатан қайтадан санкциялар жорий қилиб, босимни кучайтирди. Экспертлар кейинги ойларда Теҳрондаги норозилик намойишларини санкциялар ортидан юзага келаётган иқтисодий қийинчиликлар билан боғламоқда.

АҚШ ҳам, БМТ ҳам Шимолий Корея билан Эрон расмийлари ўртасидаги муносабатлар жадаллашаётганидан хавотир билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG