Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:56

Россияда автоаварияда ҳалок бўлганлар жасади Ўзбекистонга олиб келинди


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, 30 июль куни Россиянинг Ростов вилояти Аксай тумани ҳудудидан ўтувчи "Ростов-Волгодонск" автотрассасидаги аварияда ҳалок бўлганларнинг жасадлари 3 август Ўзбекистонга олиб келинди.

Бу трассанинг 11-километрида «КАМАЗ» юк машинаси ичида 9 киши бўлган «Фольксваген-Транспортёр» автомобилига бориб урилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 6 киши турли даражада тан жароҳати олган. Ҳалок бўлганларнинг 2 нафари ва жароҳатланганларнинг 3 нафари — Ўзбекистон фуқаролари эканлиги айтилади.

ФВВ ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг исми-шарифини келтирган.

Булар, Асатулла Эшбекович Норбўтаев (1963 й.т.) ва Шаҳноза Абдулахатовна Сатторова (1985 й.т.) ва жабрланганлар: Сайдулла Тажиматович Сайдаматов (1965 й.т.), Жасур Илхамович Юнусов (1988 й.т.) ва Сайдулла Бобоевич Чориев (1987 й.т.).

Жабрланганлар Аксай шаҳар шифохонасига ётқизилиб, уларга зарур ёрдам кўрсатилган.

Жасадлар Тошкентга олиб келиниб, қариндошларига топширилган.

XS
SM
MD
LG