Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2018, Тошкент вақти: 11:22

Афғонистонда НАТОнинг уч чехиялик ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди


НАТОнинг Афғонистондаги миссиясида хизмат қилаётган уч нафар чехиялик ҳарбий хизматчи мамлакат шарқидаги худкуш террорчи ўзини портлатиб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Яна бир америкалик ва икки нафар афғон аскари яраланди. ОАВ хабарларида ушбу портлашда “Толибон” радикал ҳаракатининг қўли борлиги айтилмоқда.

НАТОнинг Афғонистондаги миссияси 2014 йилда якунланган эди. Ҳарбий бўлмаган “Қатъий кўмак” миссияси 2015 йил 1 январидан бошланди. Жорий йилнинг июль ойида НАТОнинг Брюсселда ўтган саммитида Афғонистондаги миссияни 2024 йилгача давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

НАТО асосий қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгандан сўнг ушбу мамлакатдаги ички можаролар кескинлашиб кетди. “Толибон” ҳаракатига қарашли радикал исломчилар террорчилик амаллари, афғон ва чет эллик ҳарбий хизматчиларга қарши ҳужумлар уюштирмоқда.

Пентагон Россия ҳокимият идоралари Ислом давлати террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги бўлмасига қарши курашда ёрдам бериш баҳонаси билан толибларга кўмак бераётгани ҳақида қайта-қайта баёнот бериб берди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса бундай айбловларни асоссиз деб айтди.

XS
SM
MD
LG