Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2018, Тошкент вақти: 23:47

Берунийда ўғирликда гумонланган одамни бозор дарвозасига осиб қўйган яна уч шахс аниқланди


Қорақалпоғистоннинг Беруний туман бозорида ўғирликда гумон қилинган йигитни бозор дарвозасига осиб қўйишда иштирок этган яна уч нафар шахс аниқланди.

Ички ишлар вазирлигининг 4 августда билдиришича:Тергов жараёнида фуқаро Д.Н.ни қўлларини арқон билан боғлаб, бозорнинг кириш дарвозаси устунига осиб қўйган фуқаро У.А. билан Х.С., Х.Ғ. ва М.Ш.лар ҳам бўлгани аниқланган”. Улар ҳам ушланган.

“Суриштирув жараёнида У.А., Х.С. ва М.Ш.лар ўз жиноий ҳаракатларини содир этишга вояга етмаган шахсни ҳам жалб қилишганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-моддаси (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш), 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 277-моддаси (Безорилик) ва 229-моддаси (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади расмий хабарда.

2 август куни ижтимоий тармоқларда Беруний туманидаги “Шоббоз” деҳқон бозорида ўғриликда гумонланган Д.Н.ни арқон билан қўлларидан бозор кириш дарвозаси устунига осиб қўйилгани тасвирланган видеоролик тарқалган эди.

Ўша куни ички ишлар вазирлиги бу воқеа 1 август куни соат 6.00лар атрофида фуқаро У.А. томонидан содир этилгани ва воқеа юзасидан жиноят иши очилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG